
"Манчестер Сити" зўр дарвозабон олмоқда
"Манчестер Сити" ёзги трансферлар мавсумида янги дарвозабон олади. Ўтган йили "Барселона"дан трансфер қилинган Чили терма жамоаси посбони Клаудио Браво Англия чемпионатига мослаша олмади ва жамоанинг ажралмас қисмига айлана билмади.
"Манчестер Сити" раҳбарияти айни пайтда "Бенфика" дарвозабони Эдерсонга қизиқиш билдирмоқда ва бўлажак трансфер масаласида Португалия клуби президенти билан учрашди.
Шу ўринда, Эдерсонга "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Чунки Жозе Моуриньо жамоаси дарвозасини қўриқлаётган Давид де Хеа яқин ўртада "Реал"га ўтиб кетиши мумкин.
Фикрлар