"Манчестер Сити"нинг асосий ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби ўзининг асосий ҳимоячиси Бенжамен Мендини узоқ муддатга йўқотди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли франциялик футболчи тиззасидан жароҳат олган ва операция ҳам қилинган.

Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаяпти. Аммо, Sky Sports тарқатган хабарга қараганда Менди энг камида 2018 йил охиригача майдонга туша олмайди.

Маълумот учун, Менди жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушган ва жамоасининг 6та голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!