"Манчестер Юнайтед" Де Хеага ўринбосар топиб қўйди

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Давид Де Хеа билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишувга эриша олмаяпти ва шу боис ҳам унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидиришни бошлаб юборишди.

Talk Sport нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар айни дамда "Брайтон" посбони Мэтью Райанни кўз остиларига олиб қўйишган.

Маълумот учун, 26 ёшли дарвозабон жорий мавсум “Брайтон” сафида жами 10та ўйинда майдонга тушди ва ушбу ўйинларда ўз дарвозасидан 13та гол ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Де Хеа ёзда "Ювентус"га ўтишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!