"Манчестер Юнайтед" "Ювентус"нинг португалиялик футболчисига қизиқиб қолди

  • 2 ноября, 2018, 23:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳимоячиси Жоау Канселу "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Tecno

Goal.com сайти тарқатган хабарга қараганда 24 ёшли португалиялик футболчининг кўрсатаётган ўйинлари манкуанликлар раҳбариятига маъқул кела бошлаган. МЮ Канселуни жамоанинг 33 ёшли эквадорлик ҳимоячиси Антони Валенсияга муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумотларга кўра Канселуни қўлга киритиш АПЛ гранди учун бироз қийин бўлиши мумкин. Боиси, туринликлар ушуб футболчини қўйиб юборишмоқчи эмас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию