Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Мадриднинг "Атлетико" жамоаси футболчилари Сауль Ньигес ва Антуан Гризманнларни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

The Times нашри тарқатаётган хабарга қараганда, ушбу футболчиларга манкунианлар бош мураббийи Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи қизиқмоқда.

Манбанинг хабар беришича, "қизил иблислар" иккала футболчига умумий 170 миллион евро таклиф қилиш орқали уларнинг шартномасида кўрсатилган чекиниш баҳосини бироз пасайтиришга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Қайд этиш жоиз, жорий мавсумда Сауль Испания чемпионати баҳсларида 13 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва шунча самарали пасга муаллифлик қилган бўлса, Гризманн эса 15 ўйинда тўп суриб 6 та гол урган ва 4 та самарали пас узатишга муваффақ бўлган.