
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини А Серияга чорлашмоқда
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Эрик Байи фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли кот-д’ивуарлик футболчига “Милан” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. “Россонерилар” Байига кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни ваъда қилишмоқда. Ушбу трансфернинг тахминий баҳоси эса 30 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Байи жорий мавсум МЮ сафида жами 7та ўйинда иштирок этиб, майдонжа 200 дақиқа ҳаракат қилди.
Фикрлар