"Манчестер Юнайтед"нинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди

"Манчестер Юнайтед" клуби марказий ҳимоячиси Виктор Линделеф жамоанинг ноябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 24 ёшли швециялик футболчи мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра Давид Де Хеа ва Антони Марсьялларни ортда қолдирган. Таъкидлаш керакки, у ушбу номга илк бор сазовор бўлди.

Маълумот учун, Линделеф жорий мавсум МЮ сафида жами 15та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!