Манолас "Интер"га кўчиб ўтиши мумкин

CHERY AUTO

“Рома” ҳимоячиси Костас Манолас фаолиятини “Интер” сафида давом эттириши мумкин. Sky Italia нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “нерадзуррилар” 25 ёшли футболчи учун 50 миллион евро тўлашга рози бўлишди.

Манбанинг хабар тарқатишича, “бўрилар” молиявий фэйр-плей билан боғлиқ муаммолар сабаб, Ража Наинголан ёки Костас Манолас каби футболчилардан бирини сотишга мажбур бўлмоқда.

Маълумот ўрнида, грециялик футболчи жорий мавсумда А серия доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва шунча самарали пасга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!