Мансур (Мангуст) Тўғизбоев ва Рашид Акалбаевнинг енгилмас шогирди Қозоғистонда жанг қилади

Қозоғистонда 9 декабрь куни профессионал кикбоксинг бўйича нуфузли мусобақада ўтказилади.

Мазкур мусобақада мамлакатимиз шарафини ММА жангчиси ва ММА бўйича Ўзбекистоннинг энг зўр мураббийи Мансур (Мангуст) Тўғизбоев ҳамда Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал кикбоксинг ассоциацияси бош мураббийи Рашид Акалбаев шогирли Хушнуд Холматов 54 килограмм вазн тоифасида ҳимоя қилади.

Бугун, улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан Қозоғизтонга жўнаб кетди.

– Мусобақада мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун Мансур Тўғизбоев ва Рашид Акалбаев каби тажрибали мураббийларим қўл остида жисмоний, техник ва тактик машғулотлар ўтказиб, жиддий тайёргарлик кўрдим. Умид қиламанки, халқимиз ва мураббийларимнинг ишончини оқлайман. Мақсадим – ушбу мусобақада ғалаба қозониб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир, – дейди 21 ёшли спортчимиз Хушнуд Холматов.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!