Мария Шарапова яна жароҳат олганга ўхшайди
Россиялик теннисчи Мария Шарапова Шэньчжэн шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалида кортга чиқди.
Беларуслик Арина Соболенкога қарши ўтган ўйинни Мария охирига етказа олмади. Ўйинда ҳисоб 6:1, 4:2 бўлиб турган бир вазиятда Шарапова чап оёғининг сон қисмидаги оғриқ туфайли баҳсни давом эттира олмаслигини эълон қилди.
Шу тариқа "Shenzhen Open" турнирининг ярим финалида Соболенко руминиялик Моника Никулеску, ёки хитойлик Ван Яфаньга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар