Марк Клаттенбург энди Суперлигада ишлайди

Англиялик машҳур рефери Марк Клаттенбург яна ўзининг ҳакамлик фаолиятини бошламоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 43 ёшли Клаттенбург энди Хитой Суперлигаси учрашувларини бошқаради. Таъкидлаш керакки, бу унинг хорижий чемпионатлардаги биринчи фаолияти эмас. Боиси, Клаттенбург бундан аввал шартнома асосида Саудия Арабистони чемпионатида ҳам ишлаган.

Маълумот учун, Марк Клаттенбург 2004-2017 йилларда Англия премьер-лигасида фаолият олиб борган. У 2016 йил УЕФА Чемпионлар лигаси ҳамда Европа чемпионати финал баҳсларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dawson Jack
24/02/2019 13:46
Haaa PFL endi uniyam opkeldimikan debman)))