Маркизио учун курашга "Атлетико" ҳам қўшилди

"Атлетико" Мадрид клуби ҳам “Ювентус”нинг собиқ хавбеки Клаудио Маркизио учун курашга қўшилди.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга қараганда 32 ёшли италиялик футболчини шахсан “матрасчилар” устози Диего Симеоне "Ванда Метрополитано"да кўришни истамоқда. Таъкидлаш керакки, испан гранди аллақачон бу борада Маркизио билан алоқага чиққан.

Маълумот учун, Маркизио айни дамда эркин агент ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Маркизионинг "Монако" билан шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!