Марко Ройс Германия терма жамоасининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди

“Боруссия” Дортмунд ярим ҳимоячиси Марко Ройс 2018 якунларига кўра Германия терма жамоасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

29 ёшли футболчи Германия футбол иттифоқи расмий сайтида ўтказилган сўровномада 89 928та (33,9%) овоз тўплади. Ройс бу борада Йозуа Киммих (“Бавария” 31%) ва Лерой Санеларни (“Манчестер Сити” 10,3%) ортда қолдирди.

Маълумот учун, Марко Ройс 2018 йилда Бундестим сафида жами 8та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!