Маркос Алонсо тез орада "Челси" билан шартномасини узайтиради
Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо тез орада “аристократлар” билан амалдаги шартномасини узайтиришига шаъма қилди.
“Мен "Челси"да бахтлиман. Назаримда клуб ҳам мен билан бахтли. Боиси улар ҳали амалдаги шартномам тугашига 2 йил борлигига қарамай менга янги шартнома таклиф қилишмоқда. Биз ҳозир музокаралар ўтказяпмиз. Агар ҳаммаси яхши якунланса, ой охиригача янги келишувга имзо чекаман”, - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Алонсога Мадриднинг “Реал” клуби жиддий қизиқиш билдира бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар