Ads

Мадриднинг "Реал" клуби "Челси"нинг икки нафар етакчи футболчисига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Football Espana нашри тарқатган хабарга кўра “қироллик клуби” “аристократлар”нинг бельгиялик вингери Эден Азар ҳамда испаниялик ҳимоячиси Маркос Алонсоларни “Саньтяго Бернабеу”га олиб келишга уруниб кўрмоқчи ва бу борада “Челси” билан ҳозирданоқ музокараларни бошлашга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ёзги трансферлар даврида “Челси”дан бельгиялик посбон Тибо Куртуани харид қилган эди.