Массимилиано Аллегри кечаги дурангдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри  кеча А Сериянинг 9-турида "Женоа"га (1:1) қарши баҳсда қайд этилган дурангдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Скудетто бундай ўйинлардан ҳам ютади, ҳам ютқизади. Танаффусдан сўнг жамоам шунчаки ухлаб қолди. Афтидан футболчиларнинг ҳаёллари “Олд Траффорд”да бўладиган ўйинга кетиб қолгандек эди. Ўйлайманки, бундай натижалар биз учун дарс бўлади. Шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, ҳеч ким ҳали финал ҳуштаги чалинмасидан ғалабани таъминлай олмайди”, - дейди Аллегри.

Эслатиб ўтамиз, бу “Ювентус”нинг мавсумдаги илк очко йўқотиши бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!