Матичнинг МЮга қандай ёрдами тегмоқда? (Эркин Ғайбуллаев блоги)

“Манчестер Юнайтед” бошқарувига Оле Гуннар Сульшер келиши ортидан “Олд Траффорд”даги ишлар анча юришиб кетди. Маркус Рэшфорд ва Поль Погбалар қайта кашф қилинди. Жозе Моуриньо қўли остида улар “исталмаган шахс”га айланиб қолишганди.

Аммо биргина футболчи норвегиялик мураббий қўли остида анча ривожланишга эришмоқда. У ҳам бўлса Неманья Матич.

Сербиялик гигант футболчи сўнгги бир неча ойларда португалиялик мураббий бошқаруви остидагидан анча ёрқин ўйинларини кўрсатмоқда.

Хўш, қандай сабаблар уни муҳим фигурага айлантирмоқда?

Кучли характер

6.4 футлик Матич Премьер Лиганинг энг бўйдор футболчиси ҳисобланади ва МЮ ярим ҳимоясининг муҳим фигураси эди.

Бўйи-басти ва жисмоний кўрсаткичлари сабаб Матич рақиблари устидан осонликча ўз тизгинини ўтказиш бўйича устунликка эга. Аммо у буни португалиялик мураббий қўли остида қила олмасди. Унинг даврида Матич 90 дақиқада атиги 0.8 фол ишлатарди.

Сульшер мураббийлигида у бир ўйинда ўртача 1.12 фол ишлатмоқда. Рақибнинг қарши ҳужумларини анча самарали тарзда бузмоқда.

Бу хусусияти унга “Челси”да жуда асқотганди. “Олд Траффорд”даги дастлабки мавсумида ҳам иш берганди. Бу мавсумда у яна бу жиҳатини топиб олди.

Узатмалари ижобийлиги

Моуриньонинг асосий муаммоси бу ўйин услуби ва ҳам шогирдлари ҳам майдондан ташқаридагиларнинг бунга бўлган салбий муносабати эди. Ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида қурилган ушбу тактика серб футболчисини иқтидорини “кўмиб қўйганди”.

Сульшер эса буларнинг ҳаммасини буткул ўзгартирди ва ҳатто кийиниш хонасида ҳам Матич норвегиялик мутахассиснинг муҳим футболчисига айланди.

“У доим ижобий” – дея интервью берди Матич янги устози ҳақида фикр билдираркан.

“Тўғри биз жуда яхши ўйин намойиш қила олмаяпмиз, бунга вақт керак. Аммо у доим ўзгармас, ижобий кайфиятда. Матбуот анжуманида ҳам кийиниш хонасида ҳам бирдай кайфиятда.”

Бундай ижобийлик “Бенфика”нинг собиқ вакили ўйинига ҳам таъсир қилмай қўймади. У ҳар бир ўйинда ўртача 9.37 пас узатмоқда. Бу кўрсаткич Моуриньо даврида 6.88 ни ташкил қиларди.

“Қизил иблислар” айни вақтда анча кучли, ижобий ўйин таклиф қилмоқда. Матич эса бунда асосий ролни бажармоқда.

Мувозанатни ушлаб туриши

Клубнинг “ўзгача” давридаги пайтида уларга мувозанат етишмасди. Погба у истаганидек олдинги чизиқда эмас, орқароқда ўйнашга мажбур эди. Андер Эррера, Фред ва МакТоминилар каби, бечора Матич олдинга интилишдан кўра ҳимояга ёрдам бериши шарт эди.

Сулшер эса “Олд Траффорд”га келганидан бери кескин ўзгаришлар қилгани йўқ. Аммо у юлдуз футболчиларига ўз севимли позициясиларида ўйнашига қўйиб бермоқда. Майдоннинг баъзи қисмларидаги ҳамкорликни ўрнатишда ёрдам берди.

Шулардан бири майдон ярмида Матич/Эррера/Погба учлиги бўлмоқда. Матич ва Погба Сульшер қўли остида Премьер Лиганинг ҳар бир учрашувида илк дақиқалардан ҳаракат қилган. Эррера эса Моуриньо даврида ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлгани сабаб ундаги ўйин амалиёти (648 дақиқа) юқорироқ.

Аслида у Погбанинг “қўлларини ечиб юборди” ва жамоадошининг эркин ҳаракатланишига катта ёрдам бермоқда. Камига ҳужумчиларни тўп билан ажойиб тарзда таъминламоқда ва рақибнинг қарши ҳужумларини қайтармоқда.

Ушбу нисбатан янги тизимда серб футболчиси анча муҳим вазифаларни ўз елкасига олмоқда ва бу ҳам ўзи ҳам клубига фойдаси тегмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
23/02/2019 16:26
Матичга ракобат етмаганга ухшайди