Матюиди: Роналду "Олтин тўп"га лойиқ

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди португалиялик жамоадоши Криштиану Роналдуни “Олтин тўп”га лойиқ деб ҳисоблашини айтди.

“Роналду бу мукофотга лойиқ. У голга жудаям чанқоқ. Бу борада у бошқалардан ажралиб туради”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испаниянинг Onda Cero радиоси бу йилги “Олтин тўп” соврини хорватиялик Лука Модричга насиб этиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Маълумот учун, Роналду жорий мавсум “Юве” сафида жами 17та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!