Мбаппе ЕЧЛда Зидан, Роналдо ва Клозеларга тенглашиб олди

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе кеча "Манчестер Юнайтед"га (2:0) қарши УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида гол урди ва ўзининг ушбу мусобақадаги жами голлари сонини 14тага етказиб олди.

Шу тариқа 20 ёшли француз бу борада Зинедин Зидан, Роналдо, Мирослав Клозе, Адриано, Давид Вилья ҳамда Робер Пирес каби афсонавий футболчиларга тенглашиб олди. Эътиборлиси, Зиданга ЕЧЛда 14та гол уриш учун 80та ўйин керак бўлган бўлса, Мбаппе учун бор йўғи 24та ўйин етарли бўлди.

Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида 120та гол бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!