Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркияда назорат учрашуви ўтказди

  • 26 февраля, 2019, 14:32
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO
Хабарингиз бор шу кунларда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳри ўқув-йиғин машғулотлари ўтказмоқда. Терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов машғулотлар давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва техникаси устида иш олиб бормоқда.

Бугун улар Туркияда назорат ўйини ўтказишди. Анталия U-17 жамоасига қарши кечган учрашувда вакилларимиз 8:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Мазкур терма жамоа аъзолари бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию