Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси Туркиядаги шуғулланмоқда

  • 21 Feb 09:37
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Жамшид Асадов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Анталияда дастлабки машғулотларни ўтказишди. Машғулот давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва техникаси устида иш олиб борилди.
 
Мазкур терма жамоа аъзолари бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда. 

Comments

You must be logged in to commet!