Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунланди

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоаси йиғин ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жамшид Асадов бошчилигидаги терма жамоа аъзолари Анталияда икки маҳал машғулотларда иштирок этишди. Машғулот давомида футболчиларнинг жисмоний ҳолати ва техникаси устида иш олиб борилди.
 
Терма жамоа аъзолари йиғин доирасида битта назорат ўйини ҳам ўтказишди. Анталия U-17 жамоасига қарши кечган учрашувда вакилларимиз 8:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу билан меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат Ўзбекистон терма жамоасининг Туркиядаги йиғини якунланди
 
Мазкур терма жамоа аъзолари бу йил июль ойида Польшада бўлиб ўтадиган Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон Кубогида иштирок этишади. Ушбу мусобақага муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан терма жамоа аъзоларига барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!