Мертенс ҳам Хамшик билан бирга Хитойга кетиши мумкин
"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс ҳам тез орада "Далянь Ифан" футболчисига айланиши мумкин.
Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра Хитой клуби 31 ёшли бельгиялик футболчига йилига 15 млн евро маош ваъда қилмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки Мертенс неаполликлар сафига 2014 йил ПСВ Эйндховен клубидан 10 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди.
Маълумот учун, Дрис Мертенс жорий мавсум 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ “Наполи” клубининг сардори Марек Хамшик ҳам "Далянь Ифан" клубига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар