Месси Видални "Барселона"да қолишини хоҳламоқда

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси жамоа раҳбариятига чилилик ярим ҳимоячи Артуро Видалнинг тақдири борасида ўз фикрини билдирди.

Tribalfootball нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли аргентиналик футболчи Видалнинг “Камп Ноу”да қолишини истамоқда. Унинг фикрича Видаль гарчи мавсум стартида омадсиз ўйин кўрсатган бўлсада, унинг жамоага ҳали ёрдами албатта тегади.

Эслатиб ўтамиз, Артуро Видаль “Барселона” сафига жорий ёз “Бавария”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум ҳозирча мобайнида каталонияликлар сафида бор йўғи 176 дақиқа ҳаракат қилди ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!