Месси яна 2 йилдан сўнг "Барселона"ни мутлақо текинга тарк этиши мумкин
Яна икки йилдан сўнг "Барселона" форварди Лионель Месси каталонияликлар сафини мутлақо текинга тарк этиши мумкин. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага қараганда 31 ёшли аргентиналик футболчининг “кўк-анор ранглилар” билан имзолаган амалдаги шартномасига кўра 2020 йилнинг ёзидан бошлаб у Европа грандлари ҳисобланмайдиган ҳар қандай жамоага ҳеч қандай товон пулисиз кўчиб ўтиш ҳуқуқига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Барселона” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар