Мессининг 10-рақами кимга тегиши керак?

Лионель Месси Жаҳон Чемпионатидан кейин Аргентинанинг вақтинчалик таркибида эмас шу сабабли “Альбиселесте” ўртоқлик учрашувларида тарибида кўплаб ёш иқтидор вакиллари билан иштирок этмоқда.

Мундиалда терма жамоа энг ёши катта таркибга эга эди. Хўш, айни вақтда терма жамоадан вақтинчалик танаффус олган “Барселона” етакчисининг 10-рақамли либосини кимдир кийиши мумкинки? Шу ҳақида Squawka нашри мулоҳаза юритди.

Қизиқ равишда Аргентина 10-рақамли либосни Месси борлиги учун ҳеч кимга бермасликка қарор қилди. Дарвозабон Серхи Ромеро (Жаҳон Чемпионатини жароҳати сабаб ўтказиб юборди) буни ғалати деб билмоқда: “10-рақамли либос доимо фойдаланилиши шарт. Ҳозир нимага фойдалнилмаяпти, очиғи тушунмадим.”

Хўп, ҳозирда қўлланилмаётган бўлса, кейинчи? 10-рақамни кийиб юришга ҳақиқий меросхўр ким? Месси қайтгунига қадар Аргентинага ким етакчилик қилади? Қуйида 4 асосий номзод ҳақида таҳлил қиламиз.

Орзу: Пауло Дибала

Мессининг футболкасини эртами-кечми янги меросхўри пайдо бўлиши аниқ. Кўплаб етакчи футболчилар, айниқса Ариел Ортега ва Хуан Роман Рикелме 10-рақамни кийишган. Бироқ чапақай Месси 10-рақам остида ҳужумда мўжизалар кўрсатганини инкор қилиш қийин.

Омар Сиворидан тортиб Марадона, Мессигача ҳаммаси топ-тоза намунавий футболчилар. Аргентинанинг ҳозирги ва кейинги авлоди бахтига уларда бу либосга муносиб футболчи бор. У ҳам бўлса – Пауло Дибала. “Ювентус” ҳужумчиси сеҳрли яратувчан кучга эга, Мессининг ёш версияси.

Дибалада Мессидан ўзиш учун иқтидор ва ақл етарли. Аргентина бош мураббийи Хорхе Сампаоли Дибалани Мессига тактик жиҳатдан яқинлиги сабаб уни ўйнатмасликка қарор қилди. Икки футболчининг қобилиятларини айни вақтда максимал тарзда ишлатиш жуда қийин деган қарорга келди.

Бироқ Мессисиз таркибда Дибала қироллик қилишга ва жамоани олдинга етаклашга қодир.

Ҳақиқат: Серхио Агуэро

Ростини айтганда, Месси АФАдан бироз чалғиган пайтда унинг либосини навбатдаги энг кучли футболчига бериш керак бўлса бу катта эҳтимол билан Серхио Агуэрога берилиши керак. Месси қайтгач Пеп Гвардиола қўли остида анча кучайган Агуэрога эҳтиёж сезилмаслиги ҳам аниқ.

У Гонсало Игуаин ва Карлос Тевес каби мунтазам равишда мамлакатнинг тан олинган ҳужумчиси бўлмаган. Энди Агуэро учун нафақат асосий мажбурият юкланиши мумкин, балки ўз дўстининг рақамини вақтинчалик кийиб юбриш бахтига ҳам мушарраф бўлиши мумкин.

Джокер: Анхел Коррея

Баъзан футбол сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўяди, кўп вақт эса АФА совға тайёрлаб туради. Аргентина Футбол Ассоциацияси яхши сюрпризлардан кўра шокка туширувчи совғалар тайёрлайди. Хўш, нега 10-рақамни бошқа бири олмасин...

Анхел Коррея ажойиб ҳужумчи. Айнан у Аргентинанинг энг келажаги порлоқ ҳужумчилардан бири сифатида кўрилмоқда. Диего Симеоненинг темир қоидаларида анча пишган ҳужумчи Аргентина афсона бўлишдан ҳали-бери анча узоқ бўлсада, у шунга яқинроқ дея қаралмоқда.

Коррея супер дриблингга ва яратувчанлик инстинктига эга. Аммо уни ҳимояда ҳам ёрдамлашиши эътиборга молик. Боз устига у муҳим голларни уришни ҳам яхши кўради. У 2018-йилги Олимпиада ўйинларида ушбу либосни кийганди. Ҳаёт совғаларга тўла.

Sports.uz тахмини: Лаутаро Мартинес

Юқорида таъкидлаганимиздек, Аргентинанинг навбатдаги 10-рақам эгаси етакчи яратувчан бўлиши керак.

Мартинес ҳозирги кунда Аргентинанинг келажаги энг порлоқ футболчиси ҳисобланади. Ажойиб ҳужумчи яқинда “Интер”га кўчиб ўтди ва Европани ўз иқтидори билан забт этишга киришди. У буюкликка қараб кетмоқда, “нерадзуррилар”нинг 10-рақамини олган, нега Аргентинада ҳам шу рақам остида тушмасин?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!