Мессининг Аргентина терма жамоасига қачон қайтиши маълум бўлди
Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Лионель Месси баҳорда Аргентина терма жамоасига қайтади. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтиш лозимки, 31 ёшли футболчи ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг “альбасетлар” сафидан вақтинча кетганини эълон қилган эди.

Энди Месси 22 март куни Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиши кутилмоқда. Ушбу баҳс эса катта эҳтимол билан “Камп Ноу”да бўлиб ўтади.