“Металлург” марказий стадионида таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Айни пайтда клубларда, стадионларда иш қизиган пайти. Бу йилги об ҳавонинг илиқ келиши айниқса стадион маъмуриятига қўл келаяпти дейиш мумкин. Жумладан, Бекободдаги “Металлург” марказий стадионида ҳам мавсум тадорига якуний босқичига етиб келди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

traktor1

Бу ҳафта махсус техника воситалари ёрдамида стадионнинг майдони текисланяпти, дренаж тизимига қўшимча қулайликлар туғдирувчи бурғулаш жараёни амалга оширилмоқда. Самарқанд вилоятидан келтирилган янги пластик ўриндиқлар трибуналарга ўрнатилмоқда ва у стадионга ўзгача чирой бахш этаяпти. Стадион биносининг ички қисми – ҳакамлар, назоратчи, комиссар хоналари, футболчиларнинг кийиниш ва ювиниш хоналари жорий таъмирдан чиқарилди. Бир сўз билан айтганда “Металлург” марказий стадиони Суперлига ўйинларини қабул қилишга шай...

traktor3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Komiljon Ikromov
15/02/2019 22:53
Сарлавҳадаги хатоликни тўғрилаб қўйилар
Komiljon Ikromov
15/02/2019 22:53
Сарлавҳадаши ҳатоликни тўғрилаб қўйилар