
"Мидлсбро"га янги бош мураббий тайинланди (фото)
20 ноябрь куни “Вест Бромвич” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган Тони Пьюлис Чемпионшипда фаолият бошлади.
59 ёшли мутахассис “Мидлсбро” клубини бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гарри Монк ўтган ҳафта “Мидлсбро” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар