"Милан" Гаттузога ўринбосар топиб қўйди

“Милан” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо яқин вақт ичида ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бунга жамоанинг мавсум старида кўрсатган қониқарсиз натижалар қайд этаётгани сабаб бўлмоқда.

“Россонерилар” раҳбарияти бундан норози ва 8 турдан кейин жамоа “А” серияда 12-ўринда бормоқда. Бундан ташқари клуб Гаттузога сўнгги имкониятни беришга тайёр ва яқин бир неча ҳафта ичида уни истеъфога чиқармай туради.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “Милан” ҳозирда унинг ўрнига номзод топиб қўйган. Агар натижалар қониқарсиз бўлса, “россонерилар” бош мураббийлиги лавозимига Роберто Донадони таклиф этилади.

Донадонидан ташқари ушбу лавозимга “Челси” собиқ устози Антонио Конте номзоди ҳам ўрганиб чиқилмоқда, бироқ унинг таклифни қабул қилишига умид кам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!