Милан "Лацио"га ёрдам беролмайди

Римнинг “Лацио” клуби хавбеки Милан Бадель А Сериянинг навбатдаги турида “Парма”га қарши ўйнамайди.

Берилган маълумотларга қараганда хорватиялик футболчи терма жамоа сафидан қайтиб келгач машғулотларда жамоадоши Лукас Лейва билан тўқнашиб кетган ва жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, “Парма” – “Лацио” баҳси 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию