"Милан" футболчисини Туркияга чорлашмоқда

"Милан" клуби ҳимоячиси Кристиан Сапата фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.

Хабарларга қараганда 32 ёшли колумбиялик футболчини "Фенербахче" ўз сафида кўришни истамоқда. Турк клуба уни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олмоқчи.

"Фенербахче" Сапатага 2021 йилга қадар бўлган шартнома ва йилига 2,4 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Сапата “россонерилар” шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 145та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ва 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Трансфер нархи эса 2,5 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!