Миллатлар лигаси. Туркия қуйи лигага равона бўлди

Конья шаҳридаги "Конья Буююкшеҳир" стадионида кечган учрашув  шведларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун  топди. Учрашувдаги ягона гол 71-дақиқада Андреас Гранквист томонидан киритилди.

Натижада Швеция ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди жамоа Б лиганинг 2-гуруҳида айни дамда  2-ўринни эгаллаб  турибди. Ортда қолган 4 та учрашувда  3 очко жамғарган Туркия эса гуруҳда сўнггир ўринни эгаллаб, келгуси турнирда С лигасида иштирок этиши аниқ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!