Миллионер мураббийлар (Шаҳзод Холбоев блоги)

Улар жамоа қайд этаётган натижаларга жавоб беришади. Натижалар салбий томонга кета бошлаши ҳамоноқ мураббийнинг ҳам курсиси қимирлаб қолади.

Хушёр мутахассислар эса янги жамоаси билан шартнома имзолаётган вақтда “ўзини суғурталаш” учун битим бузилган тақдирда катта миқдордаги товон пули тўлаб беришни иккинчи томонга талаб қилиб қўймоқда.

Қуйида эса ана шундай 5 мутахассис ҳақида фикр юритилади.

Фабио Капелло – 11 млн фунт

Шу йилнинг арпель ойида мураббийлик фаолиятини якунлаганлигини эълон қилган италиялик мутахассис 2015 йилда Россия терма жамоаси бош мураббийлигидан олинади. РФИ раҳбарлари Евро-2016 га чиқиш хавф остида қолганидан сўнг тажрибали мураббийни истеъфога чиқаришга қарор қилади.

Руслар Капелло қўл остида ЖЧ-2014 да бирорта ўйинда ғалаба қозона олмаган ва кейинги натижалар ҳам мухлис-у мутахассислар танқидлари остида қолиб кетган эди. Оқибатда раҳбарият 11 млн евро товон пули тўлаб дон Фабиони истеъфога чиқаради. Капелло совуқ ўлкадаги фаолиятидан сўнг икки йил ҳордиқ чиқаришга қарор қилди ва 2017 йилда Хитой Суперлигаси вакили “Цзяньсу Сайнти” жамоасини қабул қилиб олди. Катта молиявий имкониятларга қарамай қайд этилган натижа салбий томонга қараб кетаверди ва “босс”нинг ўзи жамоадан кетиб, фаолиятини тугатганлигини эълон қилди.

Андре Виллаш-Боаш 12 млн фунт

villas-boas

Жозе Моуриньо билан “Порту”, “Челси” ва “Интер”да фаолият олиб борган Виллаш-Боаш 2009 йилда мустақил мураббийлик фаолиятини бошлашга қарор қилади.

2011 йилда эса унинг қўл остида “Порту” Европа лигасида сермаҳсул ўйин кўрсатиб, бош соврин эгасига айланди. Натижада ёш мутахассис гранд клубларнинг эътиборига тушди. Бу орада эса “Челси” устамонлик қилиб, португалиялик мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Аммо Виллаш-Боаш “аристократлар” бошқарувида тўлиқ бир мавсум ҳам ишлай олмади. Натижалар пастлаб кетгани боис, раҳбарият уни май ойидаёқ истеъфога чиқарди ва мураббийга 12 млн фунт товон пули тўлади. Қизиғи, Роман Абрамович “Порту” билан шартномаси бўлган Андрени Лондонга олиб келиш учун “аждарлар”га 13,3 млн фунт тўлаган эди.

Унинг сўнгги иш жойи “Шанхай СИПГ” бўлди. Ўтган йили хитойликлар билан шартномаси тугагач, ишсиз қолди.

Луис Фелипе Сколари – 12,6 млн фунт

skolari

2002 йил Бразилия термасини жаҳон чемпиони қилган Сколари 2003-2008 йилларда Португалияга устозлик қилади. Сўнг эса “Челси” рахбарлари унга ишонч билдиришади. Аммо февраль ойидаёқ унга чиқиш эшиклари кўрсатилади. Шундай бўлсада, бразилиялик мутахассис мўмайгина пулга эга бўлган эди.

“Челси”дан сўнг ўзимизнинг “Бунёдкор”да, “Палмейрас” Бразилия термаси, “Гремио” ва “Гуанжоу Эвергранд”да ишлади. Ҳозирда эса “Палмейрас”га устозлик қилмоқда ва унинг қўл остида жамоа Бразилия чемпионатида ғолиб чиқишга эришди.

Лоран Блан – 17 млн фунт

blan

Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири бўлган Блан мураббийлик фаолиятини “Бордо”да 2007 йилда бошлайди. Унинг жиродинликларни кутилмаганда чемпион қилгани кўпчиликда яхши таассурот қолишига сабаб бўлган эди. Натижада уни Франция термасига таклиф этишади. “Учранглилар” бошқарувидаги икки йилдан сўнг эса ПСЖга келади. Парижликларни уч бор мамлакатда чемпион қилгач унга 2016 йил аввалида 4 йиллик битим таклиф қилишади. Аммо ёзда ЕЧЛдаги натижалар яхши бўлмаганлиги сабабли истеъфога чиқарилади ва унга 17 млнлик чек тутқазилади. Блан ўшандан буён ишсиз юрибди.

Жозе Моуриньо – 18 ва 22,5 млн фунт

mourinhosmileunited-1482315537-800

Жозе “Челси”дан илк бор кетганида Роман Абрамович унга 18 млн фунт тўлаб берган эди. 2015 йилги мавсумда эса 8,3 млн тўлаш “кифоя қилди”.

Аммо куни кеча “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилган тажрибали мутахассисга “қизил иблислар” 22,5 млн товон пули тўлаб берилиши айтилмоқда. Ҳа, “беназир” истеъфога чиқарилса ҳам қолганлардан юқорида туради)).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!