Михаил Волинкин “Арнольд классик” турнирида ғолибликни қўлга киритди
АҚШнинг Колумбус шаҳрида (Огайо штати) баҳодирлар ўртасида катта спорт фестивали якунига етди. “Арнольд классик” турнирида иштирок этган полвонларимизнинг икки нафари ғолиб деб топилди.
Эркаклар ўртасида Михаил Волинкин шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди ва бу билан ушбу турнирда ғолиб чиққан илк ўзбекистонлик спортчига айланди. Аёллар ўртасида эса Олеся Гуруева юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди ва биринчи ўринни қўлга киритишди.
Эслатиб ўтамиз, спортчиларимиз декабр ойида БААнинг Дубай шаҳрида баҳодирлар ўйини бўйича навбатдаги жаҳон кубогида ушбу турнирга йўлланмани қўлга киритган эди.
Фикрлар