Модрич фаолиятини Хитойда якунлаши мумкин
Миланнинг “Интер” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрични сотиб олгач, амалга оширадиган режаларини маълум қилди.
Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 32 ёшли хорватиялик футболчига 4 йиллик шартнома таклиф қилишади. Ушбу келишув якунлангач эса Модрич яхшигина маош эвазига фаолиятини Хитойнинг «Цзянсу Сунин» клубида давом эттириши мумкин. Шу тариқа Модрич ўзининг футболчилик фаолиятини Чин юртида якунлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” ва “Цзянсу Сунин” клубларининг хўжайини Хитойнинг “Сунин” компанияси ҳисобланади.
Фикрлар