Модрич тезроқ "Реал"дан кетмоқчи

"Реал"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоасини ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “қироллик клуби”нинг мавсумни жуда ҳам ёмон бошлагани 33 ёшли хорватиялик футболчининг хафсаласини пир қилган.  Шу боис у тез орада “Интер”га ўтиб кетишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Модрич ёздаёқ “Реал”дан кетмоқчи эди. Бироқ, раҳбарият уни қолишга бир амаллаб кўндирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!