Модрич учун яна бир А Серия гранди кураш бошлади

Туриннинг “Ювентус” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модрич учун курашга қўшилди. Бу ҳақда испан нашрлари хабар бермоқда.

Унга кўра “кекса синьора” ўзининг марказий чизиғини кучайтирмоқчи ва бунинг учун айнан 33 ёшли хорватиялик футболчининг номзодини кўриб чиқмоқда. Туринликларга бу борада “Интер” асосий рақобатчи саналади. Модричга шунингдек АПЛ ва МЛС жамоаларидан ҳам яхшигина таклифлар бўлмоқда.

Маълумот учун, Модрич “Реал” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 272та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 41та голга ассистентлик қилган. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!