Модрич якуний қарорини "Реал" раҳбариятига эълон қилди.
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ўзининг якуний қарорини раҳбариятга эълон қилди.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли хорватиялик футболчи жорий ёзги трансферлар даврида жамоадан кетмоқчи. Модрич келаётган чоршанба куни клуб президенти Флорентино Перес билан учрашмоқчи ва ундан ўзини бошқа жамоага қўйиб юборишини сўрамоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Модричга айни дамда Миланнинг "Интер" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар