"Монако" 18 ёшли африкалик футболчи билан шартнома имзолади
"Монако" ўзининг қишки трансферлар давридаги илк харидини амалга оширди ва Жанубий Африканинг "Орландо Пайретс" клуби ҳужумчиси Лайла Фостерни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга кўра монаколиклар 18 ёшли футболчи учун африкаликларга 1,2 млн евро тўлаган. Томонлар 2023 йилга қадар шартнома имзолашган.
Маълумот учун, Фостер жорий мавсум "Орландо Пайретс" сафида 11та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Монако" "Челси" хавбеки Сеск Фабрегасни ҳам сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар