"Монако" "Наполи"нинг бразилиялик ҳужумчисини ижарага олади
“Монако” мавсумни “Риу Аве” клубида ўтказаётган “Наполи” ҳужумчиси Карлос Винисиусни ўз сафига қўшиб олади.
L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар 23 ёшли бразилиялик футболчини мавсум якунигача ижарага олишади.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум “Риу Аве” сафида Португалия чемпионатида жами 14та ўйинда иштирок этиб, рақиблари дарвозасига 8та гол уришга эришди. У айни дамда жамоасининг тўпурари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, “Монако” кеча Леонарду Жардимни яна жамоага қайтарган эди.
Фикрлар