"Монако" футболчиси мавсумни "Сент-Этьен"да якунлайди

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Юссеф Аит-Беннассер мавсумни "Сент-Этьен"да якунлайдиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра "Сент-Этьен" 22 ёшли марокашлик футболчини мавсум якунигача ижарага олган.

Маълумот учун, Аит-Беннассер жорий мавсум “Монако” сафида жами 18та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!