"Монако" футболчиси янги мавсумни "Интер"да ўтказади

"Монако" клуби хавбеки Бальде Кейта фаолиятини "Интер"да давом эттиришга жуда яқин турибди.

Sky Sports тарқатган хабарга қараганда "нерадзуррилар" 23 ёшли Сенегал терма жамоаси аъзосини 5 миллион евро эвазига бир йилга ижарага олигади. Айтиш керакки, “Интер” ушбу футболчини кейинчалик 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.

Таъкидлаш лозимки, “Монако” Кейтани эртага чемпионатнинг илк турида “Нант”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин қайдномасига ҳам киритмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!