"Монако" ҳужумчиси АПЛга кўчиб ўтди

"Монако" клуби форварди Адам Диакаби фаолиятини Англиянинг "Хаддерсфилд" клубида давом эттирадиган бўлди.

Монаколиклар расмий сайти тарқатган хабарга кўра тиббиё кўриклардан муваффақиятли ўтган 21 ёшли футболчи АПЛ клуби билан 2021 йилга қадар шартнома имзолаган. Ушбу трансфер учун "Хаддерсфилд" “Монако”га 10 млн евро тўлаган.

Маълумот учун, Диакаби “Монако” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида ушбу жамоа таркибида жами 22та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган. У шунингдек Франция ёшлар жамоасида ҳам 5та учрашув ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!