"Монако" ҳужумчиси жароҳат олди
"Монако" форварди Стеван Йоветич яна жароҳат олиб сафдан чиқди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра черногориялик футболчи кеча бўлиб ўтган “Ницца”га қарши баҳсда тиззасидан шикастланган. Айрим маълумотларга қараганда Йоветич энди бир неча ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Йоветич ўзи эндигина жароҳатидан соғайиб сафга қайтган эди. У жорий мавсум Франция чемпионатида бор йўғи 5та ўйинда майдонга тушди холос.
Фикрлар