"Монако" ўз тарихида кузатилмаган натижани қайд этди

 

 

"Монако" Франция чемпионатининг 28-турида "Нант" жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк маротаба бир мавсумда 82 та гол урди. Чемпионат якунланишига 10 тур қолганида бу натижа янги рекорд сифатида қайд этилид ва "Монако" мавсум якунлангунича киритадиган ҳар бир гол янги рекордга айланадиган бўлди.

Бунгача "Монако" футболчилар мавсум давомида энг кўп голни 1977-1978 йилги чемпионатда киритган. Ўшанда мазкур жамоа футболчилари бир йил давомида 79 та гол урганди.

Бу йилги мусобақада "Монако" таркибида энг кўп гол урган футболчи Радамель Фалькаодир. У рақиблар дарвозасини 16 марта ишғол қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!