Мончи учун Европа грандлари кураш бошлашди

"Рома" клуби спорт директори Рамон Мончининг хизматларига кўплаб гранд клублар жиддий қизиқиш билдира бошлашди.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра Мончини "Атлетико", "Барселона", Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари ўз сафига чорламоқда. Таъкидлаш керакки, юқорида номлари келтирилган клублардан бири хатто унинг учун “Рома”га товон пули тўлашга ҳам тайёр.

Эслатиб ўтиш лозимки, Мончи “Рома”га келгунича ҳам “Севилья”даги фаолияти билан кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгурган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!