Моуриньо: Кьеллини ва Бонуччи Гарвардда дарс берса бўлади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Ювентус”дан қабул қилинган ЕЧЛ 3-тур баҳсидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб, туринликлар ҳимоячилари Жоржо Кьеллини ва Леонардо Бонуччини мақтади.

Жаноб, Бонуччи ва жаноб Кьеллини Гарвардга бориб, марказий ҳимоядан дарс берса бўлади, – дея Моуриньонинг сўзларини келтиради Independent нашри. – Фантастик ўйин, мутлақо фантастик.

Эслатиб ўтамиз, “Олд Траффорд”да бўлган баҳсда “Ювентус” Пауло Дибаланинг ягона голи эвазига Манчестер жамоасидан устун келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!