Моуриньо “МЮ”га ақлбовар қилмас трансферлар керакмаслигини айтди
“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб трансфер бозорида ақлбовар қилмас харидлар қилмаслиги кераклигини айтди.
“Февраль ойида трансферлар ҳақида гапиришдан маъно йўқ. Кейинги трансфер ойнаси ёзда очилади. Менга нима ва ким кераклигини биламан. Етти ой давомида “МЮ” билан ишладим ва жамоани ўрганиб олдим. Трансфер бозорида реалист бўлиб, ақлбовар қилмас трансферлар ҳақида ўйлаш керак эмас.

“МЮ”нинг трансферларга оид хабарларни этишиш яхши, аммо уларнинг аксарияти бемаъни. “МЮ” томонидан қизиқиш футболчи ва уларнинг агентларига фойда. Раҳбарият менга нима кераклигини билади, аммо ҳозирча биз натижа ҳақида ўйлаяпмиз”, – деди португалиялик мураббий.
Аввалроқ “Манчестер Юнайтед” Мадриднинг “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн ва “Тоттенхэм” форварди Харри Кейнга қизиқиш билдиргани ҳақида хабар берилганди. Кейинроқ Моуриньо Гизманн хизматларига мужтоҳ эмасдиги ҳақида хабар тарқалди.

Фикрлар