Моуриньо: Марсьялга шарт қўйди

CHERY AUTO
 

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо франциялик футболчи Антони Марсьялнинг ўйинидан норози бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Марсьяль ички рақобатда Маркус Рэшфорд, хуан Мата, Жесси Лингард ва Генрих Мхитарянга бас келолмаяпти.

Жозе Моуриньо Марсьяль жамоада қолиши учун ўзининг шартини айтди.

- Марсьяль Англия кубоги доирасида "Уиган"га қарши майдонга тушади, - деди Жоўе Моуриньо. - Агар у зўр ўйин кўрсата олса, ҳаммани қойил қолдирса, "Халл Сити"га қарши бўладиган кейинги учрашувда ҳам иштирок этади. Бўлмаса ўзидан кўрсин.

Шунингдек, Моуриньо "Уиган"га қарши учрашувда захира дарвозабони Серхио Ромеро ва ҳимоячи Люк Шоуга ҳам имконият беришини айтмоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!